25K86Telegramda ochish
Инвестиция дастуридан 500 млн.долларлик "Шимолдан газ импорти учун модернизация" лойиҳаси тушиб қолган, Ўзбекнефтегаз учун 480 млн.долларлик "риск-сервис" лойиҳаси ясалган Мураккаблашаётган иқтисодий вазиятга қарамай, олигарх пудратчилар учун қимматлаштирилган лойиҳаларнинг ясалиши тўхтамай давом этаётган кўринади Инвестиция дастурининг 2024 йил II чорагига оид қисмида, айниқса шонли энергетиклар билан боғлиқ мўъжизавий ўзгаришларни кўриш мумкин. Хусусан, биринчи чоракдаги дастурнинг 500 млн.долларлик "Шимолдан импорт қилинадиган табиий газни қабул қилиш ҳажмини ошириш бўйича магистрал газ тизимини модернизация қилиш лойиҳаси" йўқ бўлиб қолган. Ўз ўзидан савол туғилади, қандоқ қилиб ярим миллиард долларлик, яна қарзга молиялаштириладиган лойиҳа йўқ бўлиб қолди? Ё савол кўпайгани учун яшириб қўйилдими? Ёки самарасиз экани тушуниб етилдими? Қиммат лойиҳа ясаб, пул ўзлаштириб, Ўзбекистонни шимолга қарам қилишни режа қилаётганларга инсоф кирдими? Ўзтрансгазнинг 10 трлн.лик қарзини Ўзбекнефтегазга илиш схемаси билан боғлиқ эмасми бу? Наҳотки? Бўлиши мумкин эмас. Қизиғи, амалда шессекундда лойиҳа ясаш бир дақиқа ҳам тўхтаб қолмаган. Дастурда Ўзбекнефтегазнинг Газли ҳудудида "риск-сервис" шартномаси асосида 480 млн.долларлик лойиҳаси пайдо бўлган. Бу лойиҳа бўйича 20 йил ичида 11,3 млрд.куб газ қазиб олишмоқчи. Қизиғи, биринчи чоракда бу лойиҳа йўқ эди, дабдурустдан пул чиқариб олиш зарруияти билан туғишган кўринади. Энди савол: Бу янги участкаларми? Ё ишлаб турган мавжуд конларни "риск-сервис" шартномаси ниқоби билан топширишмоқчими? Кимга, пудратчи ким? Шимолликларми ё чўнтак пудратчилар? Нега Каспий денгизи шельфида газ қазиб олмоқчи бўлаётган Ўзбекнефтгаз Қоракўлда, қуруқликда газ қазиб ололмайди? Ўзи Ўзбекнефтегаз 2017 йилдан кейин чўнтак ва пудратчиларга турли схемалар билан совға қилган ишлаб турган конларнинг кейинги ҳолати ва динамикаси билан кимдир қизиқмоқдами? Нега қазиб олиш кўпайиш ўрнига бадтар камаймоқда? Ахир конларни "совға қилишдан" мақсад яширин протоколларда ёзилганидек, харажатларни қисқартириш ва конлар дебетини ошириш эмасмиди?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin