42K305Telegramda ochish
Kaspi.kz ва ўзбек банклари Қозоғистоннинг Kaspi.kz необанки кеча Nasdaq платформасида навбатдаги глобал IPO амалга оширган ва 1 млрд доллар жалб қила олган. Аввалроқ необанк Лондон биржасида амалга оширган IPO орқали ҳам глобал инвесторлардан 1 млрд.доллар жалб қила олганди Эрталабки котировкалар ҳисобга олинса, Kaspi.kz бозор капитализацияси 18,8 млрд.доллардан ошган. Солиштириш учун, Ўзбекистон банкларининг жами капитали номиналда 7,5 млрд.доллар атрофида (бозор нархи янада пастроқ). Бугун 2023 йил якунлари бўйича ўзбек банклари жами 12,373 трлн..сўм, яъни 1 млрд.доллардан камроқ соф фойда олгани эълон қилинди. Kaspi.kz' 2023 йил 9 ойида 1,3 млрд.доллар соф фойда олишга эришганди. Ўзбек банкларининг, айниқса давлат банкларининг ўта паст даромадлилиги ва қуйи капитализацияси самарасиз давлат назорати, зарарли маъмурий қарорлар ва примитив корпоратив бошқарув тизими билан изоҳланади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin