Иккинчи ойдирки инфляцион кутилмалар ва сезилган инфляция маълумотлари берилаётгани йўқ
2026 йилнинг июль ва август ойлари якунларида ўтказилган сўровномалар бўйича аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари, шунингдек, сезилган инфляция тўғрисидаги маълумотлар эълон қилингани йўқ.
Кеча ўтказилган форумда инфляцион кутилмалар бир хонали даражага тушгани тўғрисида умумий ишоралар айтилганди. Лекин унинг таркиби, мундарижаси, асосий хавотирлари ва ижтимоий қирқими тўғрисида маълумотлар келтирилмаган. Энерготоварлар потираб ошган ойларда кутилмалар ва сезилмалар картинаси қандай шакллангани истеъмолчиларга ҳам, бизнесга ҳам қизиқ. Қолаверса, кечиктириб берилган ахборотларнинг фойдалилиги ва актуаллиги фақат яқин саналар учун аҳамиятли, хусусан, июлдаги картина қанчалар қуюқ бўлгна бўлмасин, сентябрь охирига келиб таъсир моҳиятини йўқотади.
Охирги марта 2023 йилнинг аномал қишида шундай - ҳеч қандай изоҳсиз пауза амалиёти кузатилган эди.
- https://t.me/the_bakiroo/12944@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/13182@the_bakiroo