Пулхўрларнинг қайтиши: онкология шифохонасини яна сотишмоқчими?
Афсуски, энг ёмон кутилмалар яна амалга ошадиган кўринади.
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг буйруғи билан Тошкент шаҳар онкология касалхонаси Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология марказига қўшиляпти.
Кунўзга мурожаат қилган шифокорлар ва беморларга кўра, шифохона ҳудудини олишдан мақсад – режалаштирилган бизнес бўлиши мумкин.
Тошкент шаҳар онкология шифохонаси қарийб 8 гектар яшил ҳудудда жойлашган бўлиб, айни пайтда пойтахтга тоза ҳаво улашаётган ўпкалардан бири саналади. Бу жойда йилига минглаб беморлар даволанади.
Ўзини "ўлмайман" деб ҳисоблайдиган пулхўрларнинг Онкология шифохоналари ўрнини эгаллашга уриниши биринчи марта эмас. 3 йил аввалги жамоатчиликнинг қаттиқ норозилигидан кейингина Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент шаҳар онкологик касалликлар шифохонаси ва Тошкент вилоят онкологик касалликлар шифохонаси бинолари ва иншоотларини сотиш бўйича аукцион тўхатилганди.
Мурожаатчилар шахсан Давлат раҳбаридан ёрдам ва ҳимоя сўрашган.