21K114Telegramda ochish
Газлида яна "зилзила", тўхтамаётган авариялар ва мажбуриятини бажармаётган “Condor Energy” Газли ва унинг атрофида охирги кунларда давом этаётган зилзилалар фонида Ўзбекнефтегаз ҳудуддаги авариявий тўхташларни муҳокама қилган. Ёзилишича, 2026 йилда 9 та янги қудуқ қазилиб, 27таси таъмирланади ва кунлик дебет 1,4 млн.кубга ошириш режа қилинган. Ўтган даврда 5 янги қудуқ ишга туширилиб, 15 қудуқда таъмирлаш бажарилгани ҳисобидан кунига қўшимча 908 минг куб газ қазиб олинаётган экан. Қолган қудуқлар бўйича (жами 461та) кутилмалар айтилмаган (монополист пиари доимгидек, фақат газ қазиб олиш ошган саноқли қудуқларни эслатган, қолган 90% қудуқлар ва умумий ҳолат бўйича ахборот берилмаган, қазиб олишнинг мисли кўрилмаган қулаши хусусан, шу ҳудудда рўй бермоқда). Йиғилишда жамоатчилик учун қизиқ ёки эътиборли бошқа маълумотлар йўқ бўлган бўларди, агар “Condor Energy” пудратчиси эсланмаганида. Икки йил аввал айни шу "канадалик" пудратчига Бухородаги қатор конлар сервис шартномалари тақдим этилган, 5 йил аввал эса компания Бухоро конларига 1 млрд доллардан ортиқ инвестиция киритиши ҳақида шов-шувлар кўтарилган. Энди маълум бўлмоқдаки, “Condor Energy” зиммасига олган мажбуриятларини бажармаётган экан. Хўп, “Condor Energy” билан тузилган шартномлаарнинг шартлари қандай эди (қанчалар шиширилган?), мажбуриятларнинг бажарилиши ўзи нима билан кафолатланган, "канадаликлар"нинг ортида қайси корчалонлар турган эди? Бердисиниям айтинглар-да. Газлида яна ер қимирлаб (ўзи ер қимирлаяптими ё?), ёпти-ёпти бўп кетмасин. Дарвоқе, Ўзбекистон тарихидаги энг даҳшатли 9 балли зилзилалар роса 50 йил аввал айни шу маконда рўй берган, лекин унда газ чиқиши кўпайган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin