16K31Telegramda ochish
Эвазига истеъмолчилар нима олади? Гарчи 22% истеъмолчилар пропан баллон етказилишини 45 кундан кўп муддат кутмоқда, дейилган расмий рақам берилгани билан реал аҳвол янада аянчлироқ. Дарвоқе, йил бошида берилган рақамга кўра, 99,4%и 50 кунгача муддатда пропан олаётгани айтилганди. Яъни реалликни қўя туринг, расмий рақамлардаям аҳвол каррасига ёмонлашган. Хўп, ҳозир қанақа? Нарх қандай ва қаерда шаклланмоқда? Ҳудудгазтаъминот асосан Ўзбекнефтегаздан пропаннинг килосини 750 сўмдан сотиб олади. Аҳолига 2 000 сўмдан сотилади. Шу пропан биржада 7 000 сўм, камида, униям олган, эплаган ололади. Ҳудудгазтаъминот аҳолига дея бошқа ишлаб чиқарувчилардан ҳам пропан сотиб олади, тижорий нархларда, лекин фарқини бюджетдан субсидия билан қоплаб беради. Жозибани тасаввур қилдингиз-а? Қиёслаш учун ҳозирги пропан муаммосига 10 йил аввалги ёпиқ конвертация мос тушади холос. Бундан 10 йил аввал доллар 3 минг сўм эди, лекин отлиққа ҳам сотилмасди. Қора бозорда курс 8 минг, нақдсиз схемаларда 12 минг эди. Бу улкан ўпқондан бутун бошли тизим озиқланарди. Лекин, айтайлик фуқаро қора бозордан 8 минг сўмдан доллар олишда ушланиб қолса, жиноий жазога тортиларди (дарвоқе, ҳозир ҳам пропан кутавериб безган фуқаро АЁҚШдан маиший баллонига пропан тўлдираётганда ушланиб қолса, жазоланади). Аҳолига пропан етказиб беришда хусусий операторларни жалб қилган ҳолда бозорга ўтиш режалари кўп марта анонсланган (охиргиси 2026 йил февралда), лекин амалий ҳаракатларга кўчмаганди. Энди, ёқилғи энергетикасидаги вазият ва таъминотда жиддий муаммолар тан олина бошлангач, бошқа ортга суриш имконсиз даражага етгани учун, иродали ечимлар учун узил-кесил қадам қўйиладигандек. Лекин эвазига аҳоли қимматлашган пропандан бўлак нима олади? Мана шу ўзи энг катта савол!

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin