Иқтисодий амнистия: Бизнес учун нафас ростлаш даври
Президентнинг ПФ–175-сонли Фармони билан кичик ва ўрта бизнес учун «Иккинчи имконият» амнистияси эълон қилинди. Бу жуда тўғри қадам, чунки ҳозирги кунда 315,2 мингта тадбиркорнинг 9,5 трлн сўм солиқ қарзи ва 1,5 трлн сўм пеняси бор. Бундай қарорлар бизнесга нафас ростлаш учун катта ёрдам бўлади.
Агар 2026 йил 1 сентябргача бўлган солиқ қарзини шу йил якунигача тўлиқ тўласангиз, тўпланган пенялар мутлақо бекор қилинади ва суд ижро ишлари тўхтатилади. Шунингдек, солиқ ҳисоботидаги хатони ўзингиз мустақил тўғрилаб, солиғини тўласангиз ҳам пеня ҳисобланмайди. Давлат жазолашдан кўра кўмаклашиш тизимига ўтаётгани мана шунда кўринади.
Бундан ташқари, 2019–2025 йилларда йиғилиб қолган 1,6 трлн сўмлик айрим жарималар ва айланма солиғи бўйича 39,8 млрд сўмлик қарзлар бутунлай ўчирилади. Ушбу имкониятдан фойдаланиш ва қарзлардан қутулиш учун солиқни 2026 йил 31 декабрга қадар тўлиқ тўлаш лозим. Фурсатни бой бермаслик керак.
- https://t.me/uzchamber/24039@uzchamber