
Стартаплар учун 6 млн доллар – бу хазил эмас
Ўзбекистонда технологик ва AI-лойиҳалар учун икки Президент танловига аризалар қабул қилинмоқда.
President Tech Award фонди — 5 млн доллар:
— «Инкубация» — ишчи прототипга эга жамоалар учун, 25та ғолиб учун 40 минг долларлик грант;
— «Акселерация» — биринчи сотувга эга стартаплар учун, 15та ғолиб учун 100 минг долларгача инвестиция;
— «Энг яхши стартап лойиҳаси» — инвестиция жалб қилишга тайёр стартаплар учун – жами 30 та жамоага 2,5 миллион доллар инвестиция.
Аризалар қабул қилиниши:
— «Инкубация» ва «Акселерация» — 10 августгача;
— «Энг яхши стартап лойиҳаси» — 31 августгача.
President AI Award эса илк бор фақат суньий интеллект лойиҳалари учун ташкил этилди. Умумий инвестиция фонди 1 млн долларга етади.
Дедлайни: President AI Award — 1 августгача;
Менимча, энг муҳим жиҳати — маблағ қуруқ ғояга эмас, уни амалда маҳсулотга айлантираётган жамоаларга берилади. Чунки маҳаллий стартаплар учун асосий муаммо кўпинча ғоя эмас, уни ривожлантириш учун ресурс етишмаслигидир.
Ариза топшириш бепул: awards.gov.uz
Реклама