15K49Telegramda ochish
AI стартаплар учун қўшимча вақт берилди President AI Award 2026 танловига аризалар қабул қилиш муддати 15 августгача узайтирилибди. Бу, аввало, тайёр маҳсулоти бор, лекин ҳужжатларини топширишга улгурмаган жамоалар учун қўшимча имконият. Танловга фақат режа ёки концепция эмас, ишлайдиган MVPга эга AI стартаплар қабул қилинади. Лойиҳалар давлат бошқаруви, саноат ва тадбиркорлик, тиббиёт, таълим, яшил иқтисодиёт ва агротехнологиялар йўналишларида сараланади. Дастлаб 25 та стартап акселерация дастурига қабул қилинади. Кейин улар орасидан 15 та ғолибга жами 1 млн доллар инвестиция ажратилади. Эътиборли жиҳати, танлов фақат пул бериш билан чекланмайди. Жамоалар маҳсулотини ривожлантириш, экспертлар билан ишлаш ва инвесторлар олдига чиқиш имконига ҳам эга бўлади. Кўпинча яхши маҳсулотлар ҳам ҳужжат топширишни ортга суриш сабаб имкониятдан четда қолади. Муддат узайтирилган экан, тайёр AI стартапи бор жамоалар бу сафар кечиктирмагани маъқул. Аризалар 15 августгача: awards.gov.uz Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin