Натижаларни қандай диагностика қилса бўлади?
Пойтахтдаги хусусий мактаблардан бири қизиқарли тажрибани йўлга қўйибди.
Бу усул боланинг нима сабабдан айтайлик, математикани қийин ўзлаштираётгани ёки маълумотларни эслаб қолишга қийналаётганини аниқлашга ёрдам бериши айтилмоқда. Олинган таҳлиллар асосида боланинг ўқиш дастури индивидуал тарзда мослаштирилади.
Ташкилотчилар ушбу янгича ёндашув бир йил ичида максимал самара беришини таъкидламоқда.