20K63Telegramda ochish
Захираларимиз қарийб 1 млрд.долларга камайган Август ойидаги курс тўғирланишига қарамай, Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қисқаришда давом этмоқда (узлуксиз қисқариш апрелдан бошланган). Ўтган ой давомида расмий захира активларимиз 958,4 млн.долларга қисқарган ва 1 сентябрь ҳолатига 32,7 млрд.долларни ташкил этган. Захираларнинг валюта қисми 860,0 млн.долларгача камайган ва 8,7 млрд.доллардан иборат бўлган. Бу очиқ маълумотлар мавжуд даврдаги янги минимум. Захираларнинг олтин қисми унинг физик ҳажми 300 минг унцияга ошиши ҳисобига 410,5 млн.долларга кўпайган ва 23,4 млрд.долларни ташкил этган. Ўсиб бораётган ташқи савдо дефицити ва пул ўтказмаларининг камайиши тенденцияси ҳисобга олинса, захираларнинг камайиши Янги мувозанат шаклланмагунича давом этаверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin