Ялпи захиралар олтин физик ҳажми ҳисобига ортмоқда
2021 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон олтин-валюта захиралари қолдиғи 35,4 млрд.долларни ташкил этган. Бу ўтган ойга нисбатан 0,3 млрд.доллар кўп демакдир.
Захираларнинг ўсиши ўтган ойлардаги каби фақат олтиннинг соф физик ҳажми эвазига юз бермоқда. Август ойида ҳам олтин захираси 300 минг троя унциясига ёки 9,3 тоннага кўпайган.
Шу билан бирга валютадаги активлар қарийб 700 млн.долларга камайганини қайд этиш жоиз. Олтин экспорти деярли юз бермаётгани ва интервенциялар асосан мавжуд валюта активлари ҳисобига амалга оширилаётгани сабабли йил бошидан ҳисоблаганда валютадаги активлар қолдиғи 1,9 млрд.долларга қисқарган.