Қайси бири муҳим: таъмирлаш ёки янгиларини қуриш
Тошкент бюджетининг илк ортиқча даромадларидан нақ 214 млрд.сўмни поликлиника ва мактаб, боғча ва СЭСларни таъмирлашга йўналтирилиши юқоридаги саволни ўртага чиқаради. Бу ҳозирча почин холос.
Пойтахтнинг аввалги ҳокими ҳам ҳеч кимдан сўрамай бюджетни тақсимларди, ҳозир муваққат раҳбар бўлиб тургани ҳам шу. Нима муҳимлигини, нима кераклироқлигини улар белгилашади. Гарчи билишмаса ҳам.
Тошкентда мактаб етишмайди. Янгиларини қуриш керак. Лекин улар мавжуд мактабларни таъмирлаш зарурроқ деб ҳисоблашади.
Тошкентда поликлиникалар етишмайди. Лекин улар бор поликлиникаларни таъмирлаган афзалроқ деб ўйлашади.
Ўзи нега аввалгиси ҳам, ҳозиргиси ҳам таъмирлашга бунчалар муккасидан кетган? Таъмирлашга жой топилмаса, ўйлаб топадиган даражага етишган. Туппа тузук майдонни, бузиб таъмирлашади, туппа тузук марказий кўчани яна ва яна ремонт қилишади.
Балки таъмирлашдан яхши қолар? Таъмирлашдан кўпроқ соққа ва откат қолиши гумонларига твиттерда ҳам қўшилишаётгани бежизгамасдир?
Лекин ўта оғир келган ва ҳозирча ярқ этган ёруғлик кўринмаётган 2023 йилда ҳам аввалги 6 йилдагидек иш тутамизми? Бюджетни осмонга совуришда давом этамизми? Ё Ўзимиз учун нима муҳимлигини, муҳимроқ экани аниқлаб олишга киришамизми?
- https://t.me/davletovuz/13483@davletovuz
- https://t.me/the_bakiroo/5932@the_bakiroo
- https://twitter.com/the_bakiroo/status/1624719064353349632twitter.com