29K225Telegramda ochish
Таълим, медицина ва нафақадан қисиш: сайланмаган Тошкент ҳокимиятининг қадриятлари заррача ўзгармаган Сайланмаган Артикходжаевдан сайланмаган Умрзаковнинг қанақа фарқи бор? Бунинг учун пойтахтда бюджет маблағлари қандай ўзлаштирилганига қараш керак бўлади. 2023 йилнинг 6 ойида Ўзбекистоннинг энг катта маҳаллий бюджети ҳисобланган Тошкент шаҳар бюджетида режада белгиланганига нисбатан қайси харажатларни тежашган? Болалар пули ва кам таъминланганлардан -6,3 млрд.сўм; Тиббий-ижтимоий хизматлардан -7 млрд.сўм; Боғчадан -15,9 млрд.сўм; Боғчаларни таъмирлашдан -20,6 млрд.сўм; Лифт ўрнатишдан -21,0 млрд.сўм; Мактабдан -21,2 млрд.сўм; Мактабларни таъмирлашдан -27,9 млрд.сўм; Шифохоналарни таъмирлашдан -53,9 млрд.сўм... Эътибор беринг, пойтахт ҳокимияти инсон сифати ва саломатлиги шаклланадиган нимаики харажат бўлса қисиб тежаган. Ҳокимларга илмли ва соғлом одамлар керакми? Йўқ, албатта. Ҳокимларга айтилганни бажарадиган муте, касал, қул ижрочилар керак. Ақлли одамлар кўпайса, ҳокимларнинг аслияти янада кенгроқ очилиб қолади. Қаердаки шифти кўчган шифохона ё поли синган мактаб ва боғча кўрсангиз, ҳаётингизни хавфга қўйиб, лифти бузуқ уйлардан яшаётган бўлсангиз, билингки, бюджетдан пул ажратилган, лекин қисиб ишлатилмаган. Хўп, одамларнинг сифати ва ҳаёт сифати яхшилаш харажатларини қисиб нимага йўналтиришган? Демак, режада кўрсатилганидан ортиқ харажатлар: Бошқа харажатлар +99,4 млрд.сўм; Ҳоким ёрдамчилари тақсимотидаги Дафтарларга +67,1 млрд.сўм; Қурилишга +35,2 млрд.сўм; Маҳаллаларга +20,6 млрд.сўм; Давлат бошқарув идораларига +11,9 млрд.сўм; Коммунал хўжалиги вазирлиги бўлимларини сақлашга +6,6 млрд.сўм... Кўраётганингиздек, тежалган пуллар ҳокимлар, чиновниклар ва уларнинг илкидаги ёрдамчи шотирлар тақсимотидаги йўналишларга кетган. Хусусан, каррасига шишириб пул ўзлаштириладиган севимли қурилишга. Харажатлари 99,4 млрд.сўмга ошиб, 293,4 млрд.сўмга етган бошқа харажатларнинг таркиби очилмаган. Кўп моддаларнинг асл мазмуни ва мундарижасини таҳлил қилиш учун бюджет чуқурроқ очилиши керак бўлади. Ўтган йилниинг тегишли даврида Артикходжаев бюджетининг мазмуни билан Умрзаков бюджетининг мундарижасини ўзингиз солиштириб хулоса ясашингиз мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin