Бой Тошкент бюджети. Даромадлар
Иқтисодиёти қўшни-қардош Тожикистон ва Қирғизистонникидан 1,5 баробар катта Тошкент шаҳрининг бюджети маҳаллий бюджетлар орасида энг катта аҳамиятга эга.
Прогнозга кўра, пойтахт Ялпи ҳудудий маҳсулоти 2025 йилда 8,0%га ўсиб, 302,3 трлн.сўмга ёки ўртача йиллик курсда ҳисоблаганда 22,5 млрд.долларга етади.
Пойтахт маҳаллий бюджетининг 2025 йилдаги даромадлари жами 9,4 трлн.сўм миқдорида белгиланган. Тартибга солувчи трансфертлар ва туманлар бюджети билан ҳисоблаганда жами даромадлар 11,4 трлн.сўмни ташкил этиши керак.
Пойтахт бюджетининг энг катта тушумини жисмоний шахслардан даромад солиғи бериши керак. 1,8 трлн.сўм (ўтган йили 1,5 трлн.сўм эди, ўсиш 18,2%).
Иккинчи тушум манбаи юридик шахсларнинг мол-мулк солиғидан тушумлардан - қарийб 1,6 трлн.сўм (ўтган йили 1,2 трлн.сўм). Мол-мулк солиғидан тушумлар охирги йилларда юқори суръатларда ўстириб борилмоқда ва 2025 йилда ҳам бу тенденция сақланган (27,6%)
Учинчи муҳим тушум манбаи фойда солиғи - қарийб 1,1 трлн.сўм (ўтган йили 796,2 млрд.сўм эди). Фойда солиғидан тушум режаси ҳам юқори даражада оширилган (34,4%).
Юқори суръатда ошган тушумлардан бири бу ёқилғи учун акцияз солиғи тушумлари - 665,6 млрд.сўм. Ўтган йилга нисбатан мазкур тушумлар 55,9%га ўсиши керак.
Пойтахтликлар ва меҳмонлар 2025 йилда жами 821,0 млрд.сўм жарима тўлашлари мўлжал қилинган (ўсиш 48,9%).
Бу йил хусусийлаштиришдан даромадлар алоҳида кўрсатилмаган (балки қайсидир моддага қўшиб юборилган).
Яна бир эътиборли жиҳат йиғимлардан даромадларнинг камайиши билан боғлиқ. 2025 йилда йиғимлардан 460 млрд.сўм даромад олиниши керак (ўтган йили 487,8 млрд.сўм эди). Бу балки бозорларнинг садоқатлиларга топширилиб, "хусусийлаштирилаётгани" билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Давлат компаниялари ва улушларидан даромадлар ўтган йилги 394,4 млрд.сўмдан 341 млрд.сўмгача қисқарган. Маълумот учун пойтахт ҳокимияти яширин қарор билан ишончли бошқарувга берилган Технопаркдан тортиб ва яна Тошкент инвест орқали кўплаб лойиҳаларнинг улушдори ҳисобланади.
- https://e-qaror.gov.uz/doc/2185137gov.uz
- https://e-qaror.gov.uz/ru/doc/1608623gov.uz
- https://toshkentinvest.uz/toshkentinvest.uz