byudjet, budjet, budget, бюджет
Тасдиқланган Маҳаллий бюджетларни e-qaror тизимидан қидириб топиш мумкин бўлмоқда. Кеча ва аввалги дам олиш кунларида турли йўллар билан, масалан, ҳудудни ажратиб олиб ёки калит сўзлар билан (byudjet, budjet, budget, бюджет) 2025 йил учун ҳудудларнинг маҳаллий бюджетларини тизимдан топиб бўлмаганди.
Мана бу постдан кейин қашқадарёлик ҳокимиятга яқин дўстимиз вилоятнинг тасдиқланган бюджетини юборди. VII-5-035-4-0-K/24 сон билан тасдиқланган бюджетни, кеча масалан, фақат шу рақам билан ёки фильтрсиз орқа санага қараб саҳифалараро ҳужжат излаб қидириш керак бўлди.
Нима бўлгандаям, энди тасдиқланган маҳаллий бюжет параметрларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, керак бўлганда, эътироз ва саволларни бериш мумкин.
Афсуски, маҳаллий бюджет лойиҳаларини уларни тасдиқланмасдан туриб, муҳокамага қўйиш талаби ва тажрибаси деярли унутилди.
- https://telegra.ph/file/e61f8fbd3b19754ba5895.jpgtelegra.ph
- https://t.me/the_bakiroo/9424@the_bakiroo