Бой Тошкент бюджети - 2024. Даромадлар
Ўзбекистоннинг энг йирик маҳаллий бюджети ҳисобланган Тошкент шаҳар бюджети 8 077,4 млрд.сўмлик даромадлар режаси билан қабул қилинган. Бюджет қабул қилинишидан олдин унинг лойиҳаси эълон қилинмаган, ҳокимнинг дастёрига айланган кенгашда муҳокамалар қандай ўтгани ҳам номаълум.
Шаҳар даромадларининг энг катта қисмини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ташкил этади: 1 530,8 млрд.сўм. Бу 2023 йил бюджетида кўрсатилганидан 2 баробаридан кўпроқ дегани. Бу қандай йўл билан эришилади, номаълум, балки доимгидек, бизнесга нисбатан расверстка машинаси ишга туширилар.
Шаҳар бюджетининг иккинчи йирик манбаси Юридик шахслар учун мол-мулк солиғидан 1 248,5 млрд.сўм ундириш мўлжалланган. Бу ўтган йилнинг режасига нисбатан 34%га кўп. Мол-мулк солиғи бўйича бизнесга юклама тинимсиз ошириб борилмоқда. Айни вақтда Имтиёзхўрлар мол-мулк солиғидан қандай имтиёзлардан фойдаланиб келишган бўлса шундай режимда давом эттиришмоқда.
Бюджетнинг даромадлар қисмида Хусусийлаштиришдан даромадлар 100 млрд.дан 29,2 млрд.га туширилгани саволли. Республика бюджетида хусусийлаштириш ва ер сотишдан даромадлар каррасига оширилган вақтда айниқса. Бу қанақа методичка? Кейинчалик ортиқча даромад олинди, деб бюджетни бемалол ўзлаштириш учун ҳокимга инъом этилган лазейками?
Тамаки маҳсулотларига акциз солиғи даромади режаси 2 баробарига 89,7 млрд.сўмгача пасайтириб юборилган. Буни қандай изоҳлаш мумкин? Ахир олигарх мазасини тортаётган маркировкалаш орқали тамаки оборотини соядан чиқараяпмиз деб карриллашмаётганмиди? Маркировкалаш ишлаётган бўлса, тушум ортиши керак эмасми?
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича эса умуман режа қўйилмаган.
Назаримизда, шаҳар маъмурияти 2024 йил бюджетини ўзига жуда қулай қилиб тасдиқлаб олган (айрим моддалар орттириб бажариш осон бўлиши ва кейинчалик осонгина ўзлаштириш учун). Балки худди шундай ҳолат бошқа ҳудудлардаям авж олгандир? Балки маҳаллий бюджет камайтириб режа ўрнатиш предмети бўйича таҳлилдан ўтказилиши керакдир?
Агар эркин сайловларда шаклланган ва ҳокимга бўйсунмайдиган кенгаш бўлганида бу саволларга ўрин қолмасди.
- https://e-qaror.gov.uz/ru/doc/1608623gov.uz
- https://t.me/the_bakiroo/7492@the_bakiroo