Дастлабки 10 кун бюджет учун баракалироқ бошланган
Январнинг боши бюджет учун доим оғир келади. Харажатлар доимий, даромадлар эса мавсумий ўлик характерга эга бўлади.
Лекин 2025 йилнинг дастлабки 10 куни аввалги йилларга нисбатан баракалироқ келган. Давлат бюджети даромадлари 4 трлн.сўмдан ошган бўлса, харажатлар 11,1 трлн.сўмга яқинлашган.
Солиштириш учун 2024 йилнинг дастлабки 10 кунида даромадлар 2,8 трлн.сўм, харажатлар 10,7 трлн.сўмни ташкил этган эди.
- https://t.me/minecofinuz/10923@minecofinuz
- https://t.me/minecofinuz/8472@minecofinuz