Яхши хабарлар ҳам йўқ эмас: Давлат бюджети июлда плюсга чиққан
Июль ойи давомида Давлат бюджети даромадлари 32,8 трлн.сўмни, харажатлари эса 31,9 трлн.сўмни ташкил этган. Ижобий фарқ 836,6 млрд.сўмдан иборат бўлган. Июль плюсда ёпилиши учинчи декада бошлангандаёқ аён бўлганди.
Тугаган ойда давлат бюджети даромадлари ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ҳам, июнга нисбатан ҳам харажатларга нисбатан тезроқ ўсган.
Албатта, бу барқарорлашувнинг мундарижасини кўриш учун етарли эмас. Даромадлар ўсиши манбалари, бюджетлараро трансфертлар, хусусан ФРРУ ва жамғармалар ҳаракатини ҳам кўриш лозим (ҳали ярим йиллик ижро эълон қилингани йўқ).
Нима бўлгандаям, бюджет барқарорлашаётгани бюджетни кемирадиган бюрократик авантюраларни ва ўғриолигархбоқар лойиҳаларни бошлаш учун баҳона бўлиб қолмаслиги керак. Ошаётган даромадлар энг аввало инсон сифатини белгилайдиган ижтимоий ҳимояга, таълимга ва тиббиётга йўналтирилиши зарур.
- https://t.me/minecofinuz/12493@minecofinuz
- https://t.me/the_bakiroo/10533@the_bakiroo