20K21Telegramda ochish
Сенат атрофида свет энди камроқ ўчадими? Билгичлар билади, Сенатимиз жойлашган пойтахтимизнинг қоқ маркази свет кўп ўчадиган аномал маконлардан ҳисобланади. Балки шунданми, сенатор Сайёра Абдикаримова Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов номига сенатор сўрови юборган. Сенат хабарида аҳоли ва тадбиркорлар томонидан электр таъминотидаги 3–4 соатлик (аслида 11-15 соатгача, таъкид бизники) узилишлар бўйича кўплаб мурожаатлар билдиришаётгани, узилишлар нафақат фуқароларнинг кундалик турмуш тарзига, балки тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатаётгани, ижтимоий инфратузилма объектларининг барқарор ишлашида ҳам муаммолар юзага келаётгани таъкидланган. Шунингдек, энергораққосларнинг энергодискотекаси деб ном олган нобарқарқарорликдан светофорлар фаолиятидаги узилишлар транспорт ҳаракатини тартибга солишда қийинчилик туғдираётгани айтилган (ростанам сенат чорраҳасидаги светофорлар деярли ҳар куни ишламай қолади). Сенатор сўрови тобора оғирлашиб бораётган энерговазиятни ўзгартириши даргумон, лекин Сенат атрофида аҳвол ўзгаради деб ишонса бўлади, ахир энерговазир ҳисоботга келганда свет ўчиб турсаям уятда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin