37K133Telegramda ochish
Йўқ чиқинди қарзи деб светсиз қолмаслик учун, ҳар эҳтимолга қарши, светга кўпроқ тўлов қилиб қўйинг Бўлмаса туя эмаслигингизни исботлашга тўғри келади. Ҳа, ортиқча тўлов ёқмайди. Лекин қорани оқ деб туришар экан, бўтқа тизимга қарши бошқа чора кўрмаяпман. Ҳумоюн Худояров ёзмоқда: “Аксарият фуқаролар чиқинди учун ҳисоб рақами неччилигини билиш тугул, номида нечта ҳисоб рақам очилганини ҳам билмайди. Айниқса қишлоқ жойларда — хизмат кўрсатувчилар йиллар давомида ойда бир келмасдан, энди эса юз минглаб, ҳатто миллионлаб қарз юклаб қўйган ҳолатлар кўп. Фуқаро бирор марта чиқинди топширмаган бўлса ҳам, тўлов қилишга мажбур. Конкрет мисол билан айтсам, биз чиқинди учун 2026 йил январгача тўлов қилганмиз. Бироқ яқинда СМС орқали яна қарз ҳақида огоҳлантириш олдик. Текшириб кўрсам, бизнинг номимизда иккинчи — бошқа ҳисоб рақам очилган экан. Уни ким очган? Қандай шартнома асосида? СМСда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилдик — фойдаси бўлмади. Шундан сўнг, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигига мурожаат йўлладик. Бир неча кундан сўнг хизмат кўрсатувчи МЧЖ ходими келиб, "хатолик бўлибди, икки гуруҳ бўлиб ишлаган эдик, иккимиз ҳам сизларга ҳисоб рақами очибмиз, 5 августда нореал ҳисоб рақамингиз ўчирилади", деб кетди. Демак, бир инсон номига иккита ҳисоб рақам очилиши, улардан бири бўйича хизмат кўрсатилмаган бўлса-да қарз юритилиши — реал воқелик. Энди буни Ўзбекистон миқёсида тасаввур қилинг: қанча одамда шундай нореал ҳисоб рақамлар бор? Яна қанчалари эса кўрсатилмаган хизмат учун тўлов қилишга мажбур бўлади?”.

Arxivda shunga yaqin