Экологияга бир триллион
Юқорида айтганимиздек, 2026 йил учун тасдиқланган бюджетда лойиҳага нисбатан асосий ўзгаришлар Давлат мақсадли жамғармалари харажатлари ошгани билан боғлиқ.
Демак, бу ўзгаришлар Бюджет мундарижасида 23- бўлиб янги қўшилган Умуммиллий экологик муаммоларни бартараф этиш давлат мақсадли жамғармаси учун 1 трлн.сўмдан ортиқ харажатлари билан боғлиқ. Ноябрь бошида бундай жамғарманинг ўзи йўқ эди. Эҳтимолки, ноябрь охиридаги экологик талатўплардан кейин айни шу ўзгартиришлар киритилган.
Янги жамғарманинг харажатларида аввал рўйхатда бўлмаган Тоза ҳаво учун 223,0 млрд.сўм, чиқиндидан ҳоли ҳудуд учун 150,0 млрд.сўм, Эко маданият учун 150 млрд.сўм ажратилганини кўриш мумкин. Яшин макон учун харажатлар ҳам лойиҳадаги 250,0 млрд.сўмдан 390 млрд.сўмгача ошган.
Хуллас, 2026 йилда Экология учун мисли кўрилмаган маблағлар ажратилган. Ҳисобот ва натижа сўрашга, фуқаро ўлароқ ўзгаришларни талаб қилишга ҳаққингиз бўлади (аввалгидек пул йўқ деган баҳоналар энди ўтмайди).