21K56Telegramda ochish
Экологларда мандат ва маблағ бўлади Янги фармон ва қарор билан юз берадиган маъмурий ўзгаришларнинг энг катта қисми, албатта, бу экологларга катта мандат ва маблағ берилиши билан боғлиқ. Янги олий вертикал, Экополиция функцияси, молиявий санкцияларни қўллаш ва бошқа вазнли ваколатлар Экоқўмитани номенклатурада ва қарор қабул қилишда ҳисоблашмаса бўлмайдиган маъмурий муҳим органга айлантиради. Кучайтирилган орган маблағлар билан янада кучаяди. Янги махсус жамғарма орқали суперқўмитага 2025 йилнинг ўзида 900 млрд.сўм ажратилади, келаси йил учун 548 млрд.сўм. Бу ҳаммаси эмас. Махсус жамғарма углерод бирликлари савдоси натижасида ҳосил бўладиган маблағларнинг 20 фоизи, ундирилган жарималар, утилизация йиғимларининг дастлаб 10%и, кейин эса 90%и, шина ва покришкалар учну жорий қилинадиган утилизация йиғимининг 100%ини ўзида жамлайди. Хурсанд қиладигани, Махсус жамғармага келиб тушган маблағлардан очиқлик ва жамоатчиликка ҳисобдорлик тамойиллари асосида фойдаланиш белгиланмоқда. Айтинг, айтинг, янги экотизим нафақат оқибатларга қарши курашиш, экологиянинг негизини бузаётган сабабларни ҳам бартараф этиш билан машғул бўлсин. Ана шунда ўзгаришларни танамиз ва чўнтагимиз билан сезамиз ва кўзимиз билан натижа кўрамиз.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin