Доллар курси ҳақида гап кетса, кўпчилик ҳали ҳам “уни Марказий банк белгилайди” деб ўйлайди. Аслида эса доллар курси кабинетларда эмас, бозорда шаклланади.
Қандай қилиб олма ёки бензин нархи талаб ва таклифга қараб ўзгарса, доллар курси ҳам худди шу тамойил асосида шаклланади. Кимдир сотади, кимдир сотиб олади — қайси томон устун келса, курс ҳам ўша томонга ҳаракат қилади.
Бу жараён ҳар иш куни Республика валюта биржасида амалга ошади. Савдоларда тижорат банклари иштирок этади ва айнан шу битимлар натижасида бозор курси юзага келади.
Марказий банк бу ерда курсни “белгиловчи” эмас, балки қоидаларни ўрнатувчи ва бозор барқарорлигини кузатувчи орган ҳисобланади.
Кун давомида доллар курси икки марта эълон қилинади:
• соат 10:30 да очилиш курси,
• соат 16:00 да кун давомидаги битимлар асосида шаклланган ҳақиқий бозор курси.
Курснинг кун давомида ўзгариб туриши беқарорлик эмас, балки бозор ишлаётганининг белгиси.
Шуни тушуниб олсак, доллар курси бўйича кўп саволлар ўз-ўзидан йўқолади.
Реклама
- https://t.me/uzceinfo@uzceinfo