Бу контейнерларда янги соғлиқни сақлаш вазири ва янги ҳокимни даволашни таклиф этаман
Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Раҳмоновнинг қарорига кўра, 40 та маҳаллага ўрнатилган контейнерларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади. Бунинг учун 900 млн.сўм пул ажратилади. Яъни ҳар бир контейнерни ишга туширишга 23 млн.сўмдан бюджет пули сарф этилади. Бу ҳаммаси эмас, йил давомида Тошкент бўйлаб жами 170 контейнер ўрнатишмоқчи.
Ҳокимиятнинг ҳатто аҳоли уйларини иситишда, электр билан таъминлашдаги малакаси, тажрибаси ва аҳволини кўзи билан кўрганки айтади, бу ғирт зараркунандалик. -8 даража ҳароратда темир контейнер ичида ҳарарат қанақа бўлади (текшириб кўришнинг айни пайти). Ёзда +45 даража ҳароратда контейнер ичидаги муҳит қандай бўлади?
Афсуски, бу саволлар аввал ҳам берилган. Лекин бефойда. Мусаев бошлаган ишни Иноятов давом эттирмоқда, Артикходжаев бошлаган ишни Раҳмонов совутгани йўқ.
Буларни соғлом ақлга чақириш, тиббиёт масаласида муаммоларни ечиш ўрнига шовқин ва кўзбўямачилик билан шуғулланмасликни, маблағларни заруриятга кўра тақсимлашни сўрашдан энди фойда йўқ. Фақат бир чора бор. Мана шу контейнерларда ўзларининг танасидан ўтказмагунча ҳис қилмайдиган даражага етишган Мусаев, Иноятов, Артикходжаев, Раҳмонов ва умуман, Ўзбекистон ҳукуматининг бутун таркибига тиббий хизматлар кўрсатилиши керак.
Қўшимчасига, Раҳмонов ҳоким вазифасини бажарувчи лавозимини шу контейнер ичида ўтказса унданам аъло бўлади. Узвийлик бўлади. Сўзда, қарорларда ва ҳаракатларда.
- https://e-qaror.gov.uz/doc/1091163gov.uz
- https://t.me/the_bakiroo/5867@the_bakiroo