35K244Telegramda ochish
Табиий газ учун иситиш мавсуми узайтириладими? 10 кундан кейин табиий газ учун белгиланган иситиш мавсуми тугайди. Бошқача айтганда, 1 мартдан бошлаб газ учун ойлик базавий меъёр иситиш давридаги 500 кубдан 100 кубга тушади. Бу дегани, газ истеъмолчилари 101- кубдан бошлаб кубасига 1 500 сўмдан, яъни 2,3 карра қимматроқ тўлай бошлайди дегани. Табиийки, баҳорнинг ҳали совуқ аримаган кунларида истеъмолчиларнинг иситиш билан боғлиқ харажатлари каррасига ошади. Бу кам даромадли қатламларгина эмас, ўртаҳол тоифага ҳам сезиларли зарба бўлади (ойлик ва пенсиялар ошишидан ҳали-бери дарак йўқ). Дастлабки прогнозларга кўра, нафақат шимолда, марказий ва шарқий ҳудудларда ҳам мартнинг бошида минус ҳарорат сақланади. Ҳисобларга кўра, масалан, Тошкентда Наврўзгача ўртача суткалик ҳарорат 8 даражада ошмайди. Биласизки, ўртача суткалик ҳарорат кетма-кет 5 кун 8 даражадан ошсагина, марказий иситиш тизими ўчирилиши мумкин. Паст ҳарорат шароитида шамоллаш билан боғлиқ, вирусли касалликлар, айниқса болалар, қариялар орасида авжига чиқади. Март ойининг бошланиши яна Рамазон ойи билан ҳам мувофиқ келаётганини айтиб ўтиш лозим. Балки кутилмалар, мавжуд вазият, биринчи марта иситиш мавсуми учун қўлланилган базавий меъёр тажрибасидан келиб чиқиб, қоидаларга ўзгартириш киритиш, халққа қараб юриш керакдир?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin