Март ойи учун газга 500 кублик базавий меъёр амал қиладими?
Ўтган 2025 йилда биринчи ўн кунлиги совуқ келган март ойида газ учун базавий меъёр 500 куб миқдорида қолдирилган эди.
Бу йил қандай бўлади? Айни кунларда ва март ойи бошида ҳам мамлакат шимоли ва ғарбида минус ҳарорат сақланиб қолади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда аллақачон метан заправкалар учун чекловлар қайта киритилган.
Одатда март ҳавоси турли кутилмаган ҳароратларни тақдим этади. Болали ва қарияли хонадонлардан тортиб марказий иситиш тизимигача март ойида иситиш жараёнини тўхтатмайди.
Қонунчиликка киритилган ўзгартиришларга кўра, ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, Энергетика вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, мазкур базавий меъёрларнинг иситиш ва бошқа мавсумлардаги амал қилиш муддатларига ўзгартириш киритиши мумкин.