Қолган ҳудудлар-чи?
Энергетика вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида март ойининг дастлабки 15 кунида ҳаво ҳароратининг паст бўлиши кутилгани сабабли иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метр базавий меъёр ушбу икки ҳудуд учун 2026 йил 15 мартгача узайтирилганини маълум қилмоқда (кеча муддат узайтирилмаслигини айтишганди).
Шимолда 15 мартгача минус ҳарорат сақланиши ўтган ҳафтадаёқ аниқ эди, токи Давлат раҳбари топшириғисиз ҳам энергетиклар ўзлари базавий меъёр муддатини ўзгартиришса бўларди.
Худди шу каби Ўзбекистоннинг серёғин ҳаво кузатиладиган қолган ҳудудларига ҳам вазирлик меъёр даврини чўзиши мумкин эди. Қонунчилик уларга ваколат берганди. Лекин энергетикларда халққа нисбатан эмпатия бўлмаса барибир қийин экан.
- https://t.me/minenergy_uz/19267@minenergy_uz
- https://t.me/minenergy_uz/19266@minenergy_uz