Иситиш мавсуми тушунчаси қонунчиликда белгиланганми?
Ҳамма гап шундаки, Иситиш мавсуми тушунчаси қонунчиликда аниқ белгиланмаган.
Ҳукуматнинг мана бу қарорида Иситиш даври тушунчасига аниқлик киритилган. Унга кўра, Иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 8оСдан паст бўлган 5 кунлик давр тамом бўлган кундан кейинги кундан бошланиши, 8С юқори бўлганда эса тамомланиши керак. Айни шу қоидага кўра, масалан ўтган 2024 йилда иситиш 26 мартда ўчирилган.
Унданам қизиғини айтайми? Ҳозир афсуски, буни ҳеч ким эсламайди ёки эсидан чиқарган. Тарифлар масаласи жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Лойиҳада Иситиш мавсумининг аниқ ойлари умуман белгиланмаган эди. Унга кўра, тарифлар икки шкалали бўлиши, иситиш мавсумида ойига 700 куб метр, иситиш мавсумидан ташқарида эса 200 куб метр ижтимоий меъёр белгиланиши керак эди.
Ҳа, дарвоқе, 2024 йил 1 майдан кучга киритилган ва 2025 йил 1 апрелдан яна бир бор ошадиган тарифлар эса ҳеч бир муҳокамасиз қабул қилинган ва афсуски, унинг жамоатчилик билан муҳокама этилган Лойиҳага боғлиқлигини деярли топа олмайсиз.