39K179Telegramda ochish
Дамас ҳайдовчилари ҳам энди ўзларини ўзлари банд қила оладими? Енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига 2024 йил охиригача киритилган эди. Энди таксичилар учун ўзини ўзи банд қилишга муддатли чеклов йўқ. Шунингдек, янги қарордан "ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган" деган жумла олиб ташланган. Бу, агар моҳиятга асосланилса, Дамас ёки ўриндиқлари сони 8тагача бўлган енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳам ўзларини ўзлари банд этишлари мумкин дегани. Балки расмийлар бу бўйича изоҳ беришар.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin