
Бугун ижтимоий тармоқларда UzAutoMotors Cobalt, Damas ва Labo нархларини оширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Компания мазкур хабарлар юзасидан тушунтириш берди. Унда контрактация учун очиладиган қўшимча ҳажм 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилиши ҳисобга олган ҳолда, Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларининг нархи 3,5-6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилиши айтилган.
Маълум қилинишича, нархларни ошириш бўйича ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган. Компания хабаридаги асосий мақсад мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни назарда тутувчи дилерлар билан ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимига ўтганини эълон қилиш бўлган.
- https://t.me/uzautomotorscom/3058@uzautomotorscom