Туризм ривожланиши учун божлар бекор қилинади
2027 йил 1 январга қадар ушбу қарорга 5-иловада назарда тутилган тартибга риоя қилган ҳолда:
(i) туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобуслар божхона божидан озод этилади;
(ii) Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади;
(iii) туризм соҳаси субъектлари томонидан импорт қилинадиган автобус, электробус ва микроавтобусларнинг сонидан қатъи назар, уларга битта сертификат беришга рухсат этилади;
2030 йил 1 январга қадар “Brand Finance” компаниясининг топ-50 талик рейтингига кирувчи брендни жалб қилган ҳолда бренд билан дастлабки келишувларга эга меҳмонхона қурилишини бошлаган тадбиркорлик субъектлари меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлашда мазкур бренднинг талабига мувофиқ олиб келадиган асбоб-ускуналар, техника, транспорт воситалари, мебель ва инвентарлар учун божхона божини тўлашдан озод этилади.
- https://president.uz/uz/lists/view/8692president.uz