17K31Telegramda ochish
Тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар оқимини кўпайтириш вазифаси қўйилди Давлат раҳбари имзолаган қарорга кўра, қуйидагилар 2030 йилгача туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланган: (а) туризм соҳасининг ялпи ички маҳсулотдаги улушини амалдаги 3,5 фоиздан 7 фоизгача етказиш; (б) чет эллик туристларнинг йиллик сонини амалдаги 10 млн нафардан 20 млн нафаргача етказиш, шу жумладан, тўлов қобилияти юқори бўлган туристлар оқимини кўпайтириш; (в) туризм хизматлари йиллик экспорти ҳажмини 6 млрд АҚШ долларидан ошириш; (г) Ўзбекистоннинг туристик шаҳарлари ўртасидаги транспорт боғланишини яхшилаш, ички авиақатновлар сонини кўпайтириш ҳамда йўлга сарфланадиган вақтни камида 3 бараварга қисқартириш; (д) 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар сонини 2 бараварга ошириш; (ж) туристик хизматлар ва маҳсулотларни диверсификация қилиш орқали республиканинг туристик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш; (з) жаҳонда кенг таниладиган Ўзбекистоннинг туристик брендини яратиш ва миллий туристик маҳсулотларни оммалаштириш учун янги инструментларни жорий этиш.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin