Фармойиш вазирлик ва идораларга эмас, давлат корхоналарига тааллуқли
Фармойиш мундарижасидан келиб чиқилса, таннархни камайтириш қоидалари давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган корхоналарга оид, демакки, давлат банкларига ҳам.
Айни пайтда, мазкур муҳим фармойишнинг қатор бандларини вазирлик ва идораларга ҳам қўллаш зиён қилмайди, масалан биргаликда харид қилинадиган товарлар тартибини.
Шунингдек, вазирлик ва идоралар ҳам хизмат автотранспортидан фойдаланишни (ҳайдовчиси билан) бемалол аутсорсдан олса бўлади.