48K391Telegramda ochish
Божхона қўмитаси фош этади: Чайқовчи монополистларга мумкин, қолганларга қийшайиб қолади Божхона қўмитаси қанақадир тадбиркор томонидан хориждан келтирилган 11 турдаги авто эҳтиёт қисмлари аслида бир бутун ҳолдаги товар - ўзи ағдарувчи (самосвал) тайёр юк автотранспорт воситаси эканлигини фош этипти. Браво! Айни пайтда бу бердиси холос. "Худоси" айтилмаган "бердиси". Божхона қўмитаси айни шу самосваллар учун 70% ва яна ҳар бир куб мотор ҳажми учун 3 долларлик аждарҳо божи ўрнатилганини эслатишни лозим деб билмаган. Божхона қўмитаси Самарқанддаги заводда худди шунақа русумдаги самосваллар "йиғилишини" жуда яхши билади. Самарқанддаги ишлаб чиқарувчи ҳам Самарқандда йиғиладиган самосвалларни худди шунақа эҳтиёт қисмлар кўринишида "парчалаб" олиб келишини ҳам билади (Импорт контрактлари ва конвертация буюртмаларини очиш кифоя). Божхона қўмитаси 70% ва яна 3 долларлик аждарҳо божлар аслида шу "ишлаб чиқарувчи"ни ҳимоялаш учун жорий қилинганиниям, ушланган тадбиркорнинг айби Самарқандда йиғилган, лекин 2 карра қимматлаштирилган самосвални олмаганлигида эканиниям, жуда яхши билади. Лекин индамайди. Индаса, ҳамма билган шармандали "маҳаллийлаштириш" афераси расман тан олиниб қолган бўлади. Лекин барибир Божхона қўмитасига ташаккур дейман. Чунки улар Ўзбекистоннинг 34 йиллик "маҳаллийлаштириш" ёлғонларини битта видео билан очиб ташлашди. Чунки бунақа ёлғонлар фақат самосваллар билан тугамайди-да! Чунки монополист чайқовчилар божсиз олиб кираётган ва тўртта ғилдирак қадаб сотаётган Chevrolet, Kia, BYD автомобилларидан тортиб, "картель" кондиционер, холодильник, счетчик, қозон, плита, лифт ва эскалаторларгача ҳаммаси шу бож тўланмайдиган "эҳтиёт қисмлар" схемасида парчалаб импорт қилинади, Ўзбекистонда болти, гайкаси, шурупи қотирилади. Танланган садоқатли чайқовчиларга бу мумкин, қолганларга қийшайиб қолади. Латифаларда айтилганидек, триллионларни ўмарсанг, чемпион тадбиркорсан, қаҳрамонсан, миллионлар билан тушсанг - жиноятчисан.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin