ЕИ Россия рангли металларини санкцияга қўшмоқчи
Украинага босқиннинг тўрт йиллиги арафасида жорий этилиши кутилаётган 20- пакетга Россия рангли металлари - мис, платина, иридий ва родий киритилиши мумкин.
Бўлажак санкциялардан, агар маъқулланса, энг йирик металлургия комплекси Норильский никель ва унинг бенефициарлари - олигархлар Потанин ва унинг ҳамкори Дерипаска молиявий жароҳат олади. Потанин Bloomberg Billionaires Index'га кўра айни дамда Россиянинг энг бой олигархи ҳисобланади (29,9 млрд.доллар).
Санкциялар ўзи бусиз ҳам нархи ўсаётган (айниқса мис) металлар талаб жуғрофиясига янги корректировкалар киритиши мумкин.