24K51Telegramda ochish
Шартли тошкентлик шартли сурхондарёликдан 11 карра кўп хизмат истеъмол қилади Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг ўсиши юқорилигича қолмоқда. Ўтган 5 ойда хизматлар сектори 13,3%га ўсган. Айни пайтда хизматлар соҳаси Тошкентда концентрациялашган ва энг юқори ўсиш ҳам айнан пойтахтда давом этмоқда. Жами кўрсатилган хизматларнинг 38%и пойтахт ҳиссасига тўғри келади ва айни пайтда марказда энг юқори 17%лик ўсиш қайд этилган. Жон бошига хизматлар истеъмоли энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида (45,4 млн.сўм), энг паст кўрсаткичи эса - Сурхондарёда (4,3 млн.сўм). 11,4 карра фарқни нафақат даромадлардаги юқори табақаланиш, балки қатор хизматларни олиш учун Тошкент шаҳрига келишга тўғри келиши ҳам белгиламоқда. Хизматларнинг энг катта улуши меҳмонхона ва овқатланиш (20,3%), транспорт (18,9%) ва молиявий хизматлар (17,0%) ҳиссасига тўғри келади. Ҳисобот даврида алоқа ахборотлаштириш хизматлари энг юқори даражада (23,5%) ўсишни қайд этган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin