34K142Telegramda ochish
Тошкентда банкирларнинг ўртача ҳисобланган маоши 5.7 млн.сўмни ташкил этмоқда, деган хабар ортидан оддий ўқувчилар бу ярамас банкирлар ёппасига ёғ босиб кетиптида, деган фикрга келиши табиий. Келинг, аслида бундай эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Биринчидан, фаолият кўрсатаётган 30та банкнинг 28 таси Бош офиси Тошкентда жойлашган ва демакки, юқори ва ўта юқори маош ва бонуслар оладиган, табиийки, энг асосий бизнес қарорлар ва рискларни қабул қиладиган топ-менежмент асосан Тошкент шаҳри статистикасини бойитади. Айнан Тошкентнинг ўзида банкнинг энг юқори ва энг қуйи ходимлари даромадлари ўртасидаги фарқ бир неча каррани ташкил этади ва бу ҳам табиий. Чунки банк тизими активларининг ярмидан кўпи, банк филиаллари ва сотиш нуқталарининг 12%и пойтахтда жойлашгани, ЯИМнинг 15 фоизидан зиёди Тошкент ҳисобига тўғри келиши ҳамда нархлар ва харажатлар индексининг, ҳам ўта юқори, ҳам ўта қуйи малака талабларининг бунда ўз ўрни бор. Иккинчидан, эътибор қилиб қарасангиз, Тошкентдан бошқа бирон бир вилоят банкирларининг ўртача маоши ҳатто ўртача Республика даражасидан юқори эмас. Хусусан, Сурхондарёлик ўртача банкир Тошкентлик ўртача банкирдан 1.8 баробар кам маош олади. Бу минтақаларда банкларга даромад келтирадиган тузук-қуруқ бизнеснинг ўзи қолмагани (банкларда даромад бўлмаса, ходимларга юқори маош қайдан бўлсин) ва бўлса ҳам, ҳокимлардан қочиб ҳисобварақларини Тошкентга кўчириб олгани бўйича сигнал ҳам. Учинчидан, маошлар ўсиши солиштирилганда ўтган 1 йилда ғолибликни банкирларни ортда қолдириб, Таълим ва Соғлиқни сақлаш соҳаси эгалламоқда. Хусусан, Таълим соҳасида маошлар 37.2 фоизга, Соғлиқни сақлашда эса 37.7 фоизга ошган. Мазкур тенденцияни бундан буён ҳам сақлаш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin