Ишсизликни тугатиш ваъдалари биринчи мартами?
Ўзбек ҳокимларининг ишсизликни синф ўлароқ тугатиш борасидаги ваъдалари биринчи мартамас, бу кетишда охиргиси ҳам эмас.
Масалан, 3,5 йил аввал бирданига уч вилоят — Сирдарё, Навоий ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари 2023 йилда “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича ўзига мажбурият олишган. Нима деб ўйлайсиз, саналган вилоятларда ишсизлик тугатилганми? Йўқ, албатта.
Масалан, четдан ишчи “импорт” қилаётган Навоий вилоятида 2026 йил охирида ишсизликни 3,9%га тушириш вазифаси қўйилган, Сирдарёда 4,6%га, Фарғонада 4,5%га. Агар бу вилоятлар 2023 йилдаёқ ваъдасини бажариб, ишсизликни тугатиб бўлишган бўлса, юқоридаги вазифалар нега? Агар ваъдасини бажаришмаган бўлишса, нега жазоланмаган?
Шундай экан, Муҳримбой, ишсизликни тугатиш борасида ҳеч қўрқмай, ваъда беравериш мумкин. Биринчи мартамас. Гарчи соғлом ақлга-да, сунъий ақлга-да ҳеч сиғмаса ҳам.
Айни пайтда, масалан, Бухоро вилояти ҳокими сал ерга тушиб, сингапурликми, Туризм маркази қуриш баҳона кипрликми ё гонконглик инвестор фойдаси учун бузиб юборилган муҳташам стадион ўрнига ваъда қилинган 25 минглик стадионни жойига қўйса бўларди.
- https://t.me/muhrim2022/9179@muhrim2022
- https://t.me/Press_Secretary_Uz/2791@Press_Secretary_Uz
- https://t.me/the_bakiroo/8661@the_bakiroo
- https://t.me/muhrim2022/9181@muhrim2022
- https://t.me/the_bakiroo/11092@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/9757@the_bakiroo