21K129Telegramda ochish
Ўзбекистон ҳукумати Қирғизистонга 3,5 млн.долларлик мактаб қуриб берди Расман 1,2 миллион ўқувчи ўрни етишмовчилиги мавжуд бўлган Ўзбекистон Қирғизистоннинг Боткент вилояти учун 3,5 миллион долларга мактаб қуриб берди. Мактабни парта, ўқув қуроллари, компьютерлар ва ускуналари билан жиҳозлаш ҳам ўзбек тарафидан амалга оширилган. Бу Ўзбекистонни Қирғизистонга охирги уч йилдаги иккинчи совға қилган мактаби бўлади. Йил охиригача эса Боткент вилоятида ўзбекистонлик солиқ тўловчилар ҳисобидан қурилаетган яна битта мактаб фойдаланишга топширилади. Ўтган йилларда қўшни Тожикистон, биздан уч карра бой Озарбойжонга ҳам мактаб қуриб бериш ишлари амалга оширилган ёки режалари мавжуд. Албатта, балки шундай ишлар ўзаро дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш учун ҳам керакдир. Лекин мактаб аввало ўзимизга —Чилонзорга, Марҳаматга, Чироқчига, Ангорга ва умуман олганда, Ўзбекистонликларга кўпроқ керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin