17K148Telegramda ochish
Мактаб Фарғонанинг ўзигаям керак, жаноб Бозоров Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Қирғизистоннинг Боткен вилоятига ташрифи вақтида Ўзбекистон ҳисобидан Самаркандек қишлоғи учун 2та 400 ва 300 ўринли мактаб қуриб беришга ваъда берилипти. Биз Қўшма штатлар ёки Европа эмасмиз, Биз Япония эмасмиз. Таълим, ижтимоий масалалар бўйича муаммоларимиз тиқилиб ётипти. Ўзбекистонда 3 мингдан ортиқ мактаб таъмирталаб. 1 миллионта ўқувчи учун мактаб етмайди. Мактабларнинг 70 фоизи 2 сменада ўқийди. Эй барака топгурлар, сизлар қирғизистонликлар олдида эмас, ўзбекистонликлар олдида масъул ва ҳисобдорсизлар. Қирғизистон ҳукумати, агар муаммоси бўлса, ўзи ечсин. Балки етар халқнинг ҳисобидан бунақа намойишкорона бағрикенглик қилиш ва солиқ тўловчиларнинг пулини чайиш?! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin