Ўзбекистон Туркистонда мачит қурмоқда
Ўзбекистоннинг бой қўшнимиз Қозоғистонга совғаси ўлароқ Туркистонда қурилаётган янги мачит 20000 кв.м майдонни эгаллайди ва 5 минг намозхонни ўз бағрига олиши мумкин.
Мачит қурилиши келаси йил якунланиши айтилган.
Аввалроқ Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистонда бир нечта мактаб ва шифохоналар қурган ва қўшни давлатларга совға сифатида топширган.