21K37Telegramda ochish
ОТБ кўмагида Тошкент вилоятида қуриладиган мактаблар пойтахтдаги мактабларга юкламани камайтиради. Лойиҳани янада кенгайтириш керак Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида ташкил этиладиган 13 та мактабнинг 12 таси Тошкент вилоятининг пойтахтга ёндош Зангиота (5та), Ўртачирчиқ (2та), Қибрай (3та) ва Тошкент туманларида (2та) қурилади. Айни шу туманлардан ҳар куни бир неча ўн минг ўқувчи пойтахтдаги мактабларга қатнайди. Бунга нафақат Тошкент вилоятидаги мактабларнинг етишмовчилиги ва ёмон инфраструктура, шунингдек таълим сифати ҳам анча қуйида эканини сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. Давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этиладиган янги мактабларнинг 2024 йил сентябрдан иш бошлаши кўзда тутилган. Мазкур тажрибани янада кенгайтириш керак. Нафақат Тошкент биқинида, Самарқанд, Андижон, Наманган каби йирик шаҳарларда ҳам туташ туманлардан қатнаб ўқийдиган ўқувчилар ҳисобига мактабларнинг юкланганлик даражаси юқорилиги муаммоси мавжуд.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin