Эрталабгача Янги Ёлғон тўқиб чиқишади, гапимиз бир жойдан чиқсин, дея битта версияни танлашади. Қасамлар ичишади (биринчиси эмас).
Айбдор ҳоким ёрдамчиси ва районо мудири бўлади. Ҳатто туман ҳокимининг хабари йўқ бўлади. Ҳаммаси тепага улар истаган кўринишда ахборот киритилишига боғлиқлигини жуда яхши билишади.
Ҳаракатлар рисоладагидек кечса, сувдан қуруқ чиқиб олиб, кейин узр сўраш кампанияси ўтказади, ҳар бир туманда. Токи яна кимдир бўлди-е, тўхтат томошани, етар демагунигача.
Жиловланмаса бутун Россияда қўрқув ва нафрат уйғота бошлаган Рамзан Кадировнинг истеъфоси талаб қилинган петиция change.org глобал платформасида бир суткада 140 минг овоз йиғипти.
Ўзбекистонликлар ва андижонликлар мамлакат қонунларини писанда этмайдиган Абдураҳмонов истеъфосини сўраб бундай петицияни амалга ошира олишмайди, чунки change.org Ўзбекистонда блокланган.
Агар петиция ўтказиш имкони бўлганидаям бефойда бўларди. Қанақадир петиция, ОАВдаги танқид, жамоатчиликнинг нафрати ҳам аҳамиятсиз унга. Уни ўзгартириб бўлмайди. Бу одамни Ўзбекистонда фақат битта шахс - Давлат раҳбари тийиб қўйиши, тўхтатиши ё жазолаши мумкин.
- https://change.orgchange.org