19K75Telegramda ochish
1 апрель синовлар куни: "шиша қидирамиз" Эртадан, агар қолган 6 соатда мўъжиза рўй бериб, фавқулодда қарор қабул қилинмаса, ичимлик ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган рақамли маркировкалаш тизимининг агрегация босқичи ишга тушади. Алкоголсиз ичимликлар ва шарбат ишлаб чиқарувчилар уюшмасининг соғлом мулоҳаза ва ўзгаришларга тайёрлик чақирувлари ҳозирча иш бергани йўқ. Гарчи охирги мулоқотда Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев тадбиркорлар манфаатлари устувор бўлиши кераклигини таъкидлаган бўлса ҳам. Газета ўша кунги учрашувда қатнашган ишлаб чиқарувчиларнинг оҳи-зорларини келтирмоқда. "...компаниялар аллақачон маҳсулот ёрлиғини жорий этишган, аммо кўпчилик кейинги босқичга — агрегацияга (ҳар бир шишани алоҳида кузатиш) тайёр эмас. Бу жуда қиммат ва технологик жиҳатдан мураккаб жараён". "...соатига 60 000 шиша (секундига 15 шиша) ишлаб чиқарадиган юқори тезликдаги ишлаб чиқариш линияларида код ўқувчи ёки интернетга уланишдаги энг кичик носозлик линиянинг дарҳол ўчирилишига олиб келади. Агар шиша саналмаган бўлса ёки блок ичида қолса, биз уни бутун линия бўйлаб қидирамиз. Биз буни қиляпмиз, ҳаракат қиляпмиз, лекин бизга кўпроқ вақт керак, чунки бу жуда қийин". Соҳада 20-25 трлн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади. Бевосита ва билвосита бир миллионга яқин ўзбекистонликлар ишлаб чиқариш ва унга ёндош транспорт, савдо соҳаларида иш билан банд. Нимани ва ким учун қурбон қилаётганимизни тушунишмоқдами?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin