"Йилига 60−100 трлн атрофида пул банк тизимига киради"
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровга кўра, уй-жой ва автомобиль харидлари нақдсиз шаклга ўтказилиши ортидан йилига б0−100 трлн.сўм атрофида пул банк тизимига киради. Газета кечаги анжуманда иштирок этган вазир ўринбосари сўзларини келтирмоқда. Аввалроқ, ўтган йилги битимлар сонидан келиб чиқиб, 8-10 млрд.долларлик транзакциялар банк тизимига қўшилишини хомчўт қилган эдик.
Аҳадбек Ҳайдаров, шунингдек, кўчмас мулк ва автомобиль олди-сотдисидан тушган маблағлар банклар учун жуда катта текин ресурс бўлиши ва кредитлар арзонлашишига олиб келишини прогноз қилган.
Дарвоқе, банкларнинг даромадлари ошиши фақат шу билан чекланмайди. Уй-жой ва автомобиль олди-сотдиси учун одатда валюта маблағлари тўпланиб бориши инобатга олинса, банкларнинг валюта хариди ва сотувида, курс фарқидан даромадлари ҳам сезиларли ортади. Нафақат банклар, монополист тўлов тизимларининг ҳам даромадлари ортади, чунки карталарга тушган нақд маблағлардан кейинги транзакциялар ҳажми кескин ортади. Шунинг учун, банклар ҳам, монополист тўлов тизимлари ҳам кирим билан боғлиқ комиссияларни пасайтириш ёки вақтинча бекор қилишдан фақат ютади.