16K41Telegramda ochish
"Ҳозирги кунга қадар жами 33 миллиард сўм олганмиз" Кунўз студиясида йўлбўйи пулли автотураргоҳдан фойдаланиб, пулини тўламаган шахсларни БҲМнинг 2 баробари (1 сентябрдан бошлаб 880 минг сўм) миқдорида жаримага тортиш таклифини пойтахт ҳокими ўринбосари ва парковка оператори вакиллари билан муҳокама қилдик (кўриш учун, ўқиш учун). Лойиҳада келтирилган чалғитувчи рақамлар ва амалда вазият қандайлигини тушунишингиз учун биттагина иқтибос: "Ҳозирги кунга қадар жами 33 миллиард сўм олганмиз. Бунинг ичида икки хил тўлов бор: ижара тўлови ва автотураргоҳдан тушумнинг бир қисми. Ижара тўловининг 65 фоизи ҳокимиятга, қолган қисми эса бўлинишга қараб бошқа ташкилотларга тушади. Бу ерда аниқлик киритишимимиз керак бўлган жойи бор. Айрим сабабларга кўра, биз шаҳарда йўлбўйи автотураргоҳлар учун аукционда ўйналган 13 мингта автотураргоҳ ўрнининг ҳаммасини ҳам беролмадик. Қайсидир жойларда давлат стандартларига асосан, қайсидир жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш зарурати туфайли йўлбўйи автотураргоҳ қилишнинг имкони бўлмади. Шу сабабли 5300 та жойга рухсат беришга мажбур бўлдик. Шу сабабли йиллик ижара тўлови аукционда белгиланган 62-63 млрд сўм миқдорида эмас, автотураргоҳ ўринлари сони 13 мингтадан амалда 5300 тага камайгани туфайли, шу миқдордан келиб чиқиб амалга оширилмоқда".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin