21K52Telegramda ochish
Ер солиғи кескин оширилиши керак Албатта, тортиб олиш ва бузғунчилик - бу большевикларнинг иши. 2017-2021 йиллардаги давлатга бир сўм ҳам келтирмаган "ер сотиш кампанияси"ни тафтиш этишдан мақсад айбдор чиновникларни аёвсиз жазолаш бўлиши керак. Давлат манфаатларига етказилган зарар айнан улардан ундирилиши зарур. Чунки бу кампаниянинг бош бенефициарлари улар бўлган. Қишлоқ хўжалиги ерларига нисбатан давлат мулкчилиги сақланиб қолаётган ва эркин ер бозори мавжуд бўлмаган ҳозирги шароитда ерларни сақлаб қолиш, уларни ноқишлоқ ерларига ўтказиб пуллашдан тийилишни чеклаш жудаям қийин. Манфаатдорлик ҳаддан ташқари юқори. Айниқса, ер қонунчилигида атайин қолдирилган лазейкалар воситасида. Шунинг учун энг рационал йўл қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкалари бўйича солиқларни каррасига ошириш бўлиши мумкин. Бунда Тошкент, вилоят марказларига туташ туманлардаги ер участкаларига нисбатан солиқлар амалдагига нисбатан ўн каррагача оширилиши ер билан боғлиқ манипуляцияларини бирмунча тўхтатиб қолади. Яъни, ер мақомини ўзгартириб сотишга рағбат иимкон қадар сўндирилиши керак. Ўзингиз ўйланг, Тошкент шаҳрига чегарадош туманларда, яъни ҳалқа йўлининг нариги тарафида бир гектар ноқишлоқ ер учун солиқ ҳозирда 30 млн.сўмдан бошланади ва қишлоқ хўжалиги учун ер майдонлари ставкаларидан катта фарқ қилмайди. Албатта, бунда дом ва сити қуриш рағбати помидор ё карам экиш рағбатидан устун чиқаверади. Бу афзалликни каррасига катта солиқлар билан мувозанатлаб туриш мумкин холос. Токи тўлиқ бозорга ўтмагунимизгача, бозорга ўтганимиздан кейин ҳаммасини бозор тартибга солаверади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin