Шоли экиш бўйича фермерларга чеклов жорий қилиш таклиф этилди: бу зарарли чақириқ
Қорақалпоғистонлик тадбиркор ҳудудда шоли экишга бўлган таъқиқ ҳақида гапириб, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм вилоятлари билан бир қаторда Қорақалпоғистоннинг ҳам барча туманларига чеклов жорий қилишни таклиф этди.
«Фермернинг, масалан, 10 фоизи ерига шоли экиш белгилансин. Ундан ортиқ эккан фермер жазоланиши жорий қилинсин. Нега Сурхондарё, Бухоро каби вилоятларда сув тежалмайди, лекин Қорақалпоғистонда тежалиши керак?», — дейди тадбиркор.
Фермерларнинг нима экиш экмаслиги, қанақадир чекловлар ва маъмурий тақиқлар билан эмас, сув нархи ва ер солиғи билан тартибга солиниши зарур. Бизнинг реалликларда бу кўпроқ сув нархи билан амалга оширилиши тўғри бўлади.
Фалончи ёки фалон жойда сув тежалмайди, шунинг учун шоли экиш тақиқланиши керак каби бюрократик штамплар билан сув тежалиб қолмаслигини тушуниш, сувнинг бозор нархини шакллантириш орқали фермерларни иқтисодий самарадорлик ва нисбий афзалликка йўналтириш керак.