"Шоличилик" "вазирлиги" тузиш, шоли етиштириш, қайта ишлаш ва сотишга давлатнинг фаол аралашуви таклиф этилмоқда.
Иқтибослар келтирсак: "туман ҳокимлиги қарорига асосан фермер хўжаликлари кесимида белгиланган шоли етиштириш", "қайта молиялаштириш ставкасидан юқори бўлмаган фоизларда кредит маблағлари".
Оламшумул дейилаётган 2020−2030 йилларда Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси қабул қилиниши арафасида, хусусан Пахта ва ғалладан орттирган "советча" тажрибамиздан воз кечиш йўлида қилинаётган тадбирлар фонида жудаям ғалати лойиҳа.
Аввал ҳам таъкидлаганимиздек, иқтисодиётнинг маълум соҳаси учун марказлаштирилган тартибда ташкил этиладиган "вазирлик", ўша "вазирлик"да ишлайдиганлардан бошқа барча зиён келтиради: Иқтисодиётга ҳам, истеъмолчиларга ҳам, ишлаб чиқарувчиларга ҳам, бюджетга ҳам. ""Шоличилик" "вазирлиги" ҳам истисно эмас